ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА ОДДИЙ ВА КАШТАНБАРГЛИ ЭМАННИНГ ЎСИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Keywords:
оддий эман, каштанбаргли эман, Quercus robur, Quercus castaneifolia, ўсиш кўрсаткичлари, баландлик, диаметр, ҚорақалпоғистонAbstract
Оддий эман (Quercus robur L.) - бўйи 35-40 м, диаметри 1-1,5 м га етадиган дарахт. Танаси тўғри ўсади, шох-шаббаси қалин. Очиқ ерда ўсганда шохлари ён томонга ўсиб, кенг шох-шабба ҳосил қилади. Унинг пирамидамисон, шарсимон шох-шаббали ҳиллари бор. Пўстлоғи бўйига ёрилган, тўқ кул рангда бўлади. Ёш шохлари ва новдалари ҳам қўнғир-қизғиш рангда, бўлади. Куртаклари овал шаклда, йирик бўлиб, новданинг учида доира бўлиб жойлашади. Юқоридаги куртаклари ўткир учли, ёнидагиси йирикроқ. Барглари оддий тузилган, спирал шаклда, кузда тўкилиб кетади. Барг пластинкаси тескари тухумсимон, патсимон бўлакли, бўлаклари юмалоқ, учи тўмтоқ. Томирлари патсимон, пластинкаси бўлаклари ва четларининг кесиги ҳар хил бўлади. Дастлаб барглари тукли бўлади, сўнг тук фақат уларнинг орқа томонидаги томирларда сақланиб қолади [1-5].References
1. Дудорев М.А. Лесомелиоративный питомник. – Москва: Лесная промышленность, – 1968. - 30 с.
2. Рикала Р. Производство посадочного материала в Финляндии // Лесовосстановление на Европейском Севере. Хельсинки: НЦ ВАНТАА, 2000. - С. 133-146.
3. Боговая И.О., Фурсова Л.М. Ландшафтное искусство. - М.: Aгропромиздат, 1988. – 148 с.
4. Кайимов А.К., Бердиев Э.Т. Дендрология.-Тошкент, – 2012.- 248-252 б.
5. Кайимов А.К., Бердиев Э.Т.,Тураев А.Т., Ҳамроев Ҳ.Ф., Турдиев С.А. Дендрология. - Тошкент: – 2014. – 256-260 б.
Downloads
Published
2026-10-20