ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА ЎСАЁТГАН ЭМАН ТУРЛАРИ УРУҒЛАРИНИНГ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Keywords:
эман турлари, Quercus, уруғ сифати, 1000 дона уруғ оғирлиги, уруғ тозалиги, уруғ унувчанлиги, ҚорақалпоғистонAbstract
Эман туркуми (Quercus), қорақайиндошлар (Fagaceae) оиласининг асосий вакили бўлиб, 600 га яқин тури бор. Барча турлари йирик дарахт бўлиб, шох-шаббаси ёйиқ, баъзан буталари ҳам учрайди. Ёш дарахтининг пўстлоғи силлиқ, тўқ кул рангда бўлиб, сўнг бўйига ёрилади. Айрим турларининг пўстлоғида пўкак қаватлар ҳосил бўлади. Куртаклари бандсиз, тангачалар билан қопланган бўлиб, спирал шаклда жойлашади. Барглари ҳам оддий, спирал шаклда жойлашади, баъзи турларида қиш бўйи яшил ҳолда сақланади, бошқаларида эса тез тўкилиб кетади [1-4].References
1. Кайимов A.К. Дендрология. - Тошкент, “Фан ва технология” –2007.– 248 б.
2. Кайимов A.К., Куламетов A.Р. Дендрология. - Тошкент, “Тош ДAУ нашриёт таҳрир бўлими” – 2001.- 23 б.
3. Кайимов А.К., Бердиев Э.Т. Дендрология.-Тошкент, – 2012.- 248-252 б.
4. Кайимов А.К., Бердиев Э.Т.,Тураев А.Т., Ҳамроев Ҳ.Ф., Турдиев С.А. Дендрология. - Тошкент: – 2014. – 256-260 б.
Downloads
Published
2026-10-20