СУВ ОМБОРИ ИНШООТЛАРИ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ СУВНИНГ АГРЕССИВЛИГИ ТАЪСИРИДА ЎЗГАРИШЛАРИ

Authors

  • Бабаёрова Гуласал Бахтиёр қизи Author
  • Нарзиев Жасур Жураевич Author
  • Атажонова Шахноза Каримжоновна Author

Keywords:

сув омбори иншоотлари, сувнинг агрессивлиги, коррозия, бетон иншоотлар, сульфатли агрессивлик, магнезиал агрессивлик, дренаж суви, Тошкент сув омбори

Abstract

Сув омбори иншоотларининг техник ҳолати сувнинг агрессивлиги таъсирида ўзига хос ўзгаришларга учрайди. Бу ўзгаришлар сув омбори тўғони ва дамбаларини ташкил қилувчи турли тоғ жинслари, шунингдек, бетон, металл иншоотларни коррозияга учраши ва емирилиши кўринишида акс этади. Материалларнинг емирилиши кўпроқ уларни занглаб, уқаланиб кетиши кўринишида намоён бўлади. Иншоотлар ва тоғ жинсларини емирилишига одатда сув таркибидаги кислоталар (карбон кислотаси), ишқорлар (гидрокарбонат иони), эриган тузлар (сульфатлар), фаол газлар (кислород, хлор) сабаб бўлади. Металлдан ясалган иншоотлар сув таркибидаги хлоридлар таъсирида тезроқ занглайди ёки уларнинг ёрилиши рўй беради. Оқибатда мазкур иншоотларнинг ишлаш муддати анчага қисқариши кузатилади. Сув омбори ҳавзаси ва тўғонидан сизиладиган сувлардаги агрессивлик - сувдаги агрессивликни турли кўринишлари мавжуд бўлиб, одатда унинг асосан қуйидаги 5 турига алоҳида эътибор қаратилади: Сувнинг умумий кислотали агрессивлиги; Сувнинг гидрокарбонатли ишқорийлик бўйича агрессивлиги; Сувнинг карбон кислотали агрессивлиги; Сувнинг сульфатли агрессивлиги; Сувнинг магнезиал агрессивлиги. Сувнинг умумий кислотали агрессивлиги - сув таркибидаги водород кўрсаткичи 6 дан кам қийматларда бўлганда намоён бўлади. Умумий кислотали агрессивлик таъсирида бетон таркибидаги кальций карбонатнинг эриши кучаяди. Сувдаги водород кўрсаткичи pH 5 дан кичик, яъни pH<5 бўлган ҳолларда сув умумий кислотали агрессив саналади. Сувнинг гидрокарбонатли ишқорийлик бўйича агрессивлиги - сувнинг ишқорий агрессивлиги сувнинг таркибида 0,4-1,5 мг экв дан ортиқ миқдорда гидрокарбонат ионлари бўлган ҳолларда юзага келади. Бунда бетон таркибидаги кальций карбонатнинг эриши юз беради ва у кальций гидрооксиди кўринишида бетон таркибидан чиқа бошлайди. Кальций гидрооксидини чиқиши магний хлорид қатнашадиган ҳолатларда кўпроқ юз беради. Бунда магний хлорид кальций гидрооксиди билан реакцияга киришиб сувда яхши эрувчи кальций хлоридни юзага келтиради. Сувнинг карбон кислотали агрессивлиги - сувнинг таркибида карбон (кўмир) кислотасининг миқдори 3-4 мг/л дан ортиқ бўлган ҳолларда сувнинг карбон кислотали агрессивлиги намоён бўлади. Сувда эриган углерод диоксиди тасъсирида сувда осон эрувчи кальций гидрокарбонат юзага келади ва бетонни емирилишига сабаб бўлади. Сувнинг сульфатли агрессивлиги - сувнинг сульфатли агрессивлиги сувнинг таркибидаги сульфатлар миқдори 250 мг/л дан ортиқ бўлган ҳолларда юзага келади. Сувнинг таркибида сульфат ионларини катта миқдорда бўлиши натижасида улар бетонга кириб кальций сульфатнинг кристалл гидратини ҳосил қилади. Оқибатда бетон шишиб-шишиб чиқади ва емирила бошлайди. Сувнинг магнезиал агрессивлиги - Сувнинг магнезиал агрессивлиги сувнинг таркибидаги магний ионларининг миқдори 750 мг/л дан ортиқ бўлган ҳолларда юзага келади. Бу кўрсаткич цемент маркаларига боғлиқ равишда баландроқ бўлиши ҳам мумкин. Тадқиқот доирасида Тошкент сув омборини ҳавзасида тўпланадиган ва унинг тўғони танасидан шимиладиган сувларнинг кимёвий таркиби тадқиқотлар давомида аниқланган.

References

Алекин О.А. Основы гидрохимии. Гидрометеоиздат, Л.: 1970, 443 с.

2. Аравин В.И., Носова О.Н. Натурные исследования фильтрации. «Энергия», Л.: 1969, 256 с.

3. Гаппаров Ф.А., Маматов С.А. Сув омборлари эксплуатацияси ишончлилигига таъсир этувчи омиллар. ФДУ “Ягона табиий тарихий ҳудудда табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг экологик-географик жиҳатлари”- Фарғона, 2010.-б. 108-109.

4. Игашева С.П., Геология: методические указания к практической работе «Определение агрессивности воды по отношению к бетонным конструкциям» для студентов, обучающихся по направлению «Строительство» очной формы обуче- ния - перераб. и доп./С.П. Игашева, Л.В. Гейдт – Тюмень: РИО ФГБОУ ВПО «ТюмГАСУ», 2014. – 20 с.

5. СН 249-63 «Признаки и нормы агрессивности воды-среды для железобетонных конструкций». http:// www.meganorm.ru.

6. СН 114-54 «Бетон гидротехнический. Признаки и нормы агрессивности воды-среды» http://www.normacs.ru.

Published

2026-11-13